Тунги клублар очилганидан сўнг Жанубий Кореяда коронавирусни юқтириш кўпайди
Корея Республикаси касалликлар назорати ва олдини олиш маркази мамлакатда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 18 тага ошиб, 10 840 нафарга етганини маълум қилди.
Мана шу 18 та ҳолатдан 17 таси ўтган дам олиш куни Сеулнинг Итаевон туманидаги тунги клубга борган 29 ёшли фуқаро орқали тарқаган.
Кейинги куни мамлакатда яна 34 кишида коронавирус топилди.
Бу воқеалардан сўнг шаҳар ҳокими барча тунги клуб ва барларни номаълум муддатга ёпишга буйруқ берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter