Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туғилиш ман этилган оролда чақалоқ дунёга келди

Туғилиш ман этилган оролда чақалоқ дунёга келди

Фото:«BBC»

Бразилиянинг 3 минг нуфусга эга «Fernando de Noronha» оролида 12 йилдан сўнг чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «ВBC» хабар бермоқда.

Оролда 22 ёшли аёл қиз фарзанд кўрди. Чақалоқнинг исмини ошкор қилишни истамаган аёл «O Globo» интернет сайтига маълум қилишича, унинг уйда кўзи ёриган. Тўлғоқ дардини сезмаган.

Чақалоқ кейинчалик шифохонага олиб борилган.

Дунёдаги энг гўзал орол – «Fernando de Noronha»да машҳур сувости ҳаёт захираларини асраш мақсадида туғилиш ман этилган.

Фарзанд кутаётган аёллардан қуруқликка чиқиш талаб этилади.

Оролда туғруқхона йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг