Трампнинг жияни амакиси сабаб ўз фамилиясидан воз кечмоқчи
Мэри Трамп, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг жияни, ўз фамилиясидан воз кечмоқчи. Бу ҳақда у «ABC News»га берган интервюсида айтиб ўтган.
Мэри Трамп амакисини омма олдида танқид қилган, у ҳақида салбий эсдалик ёзган ва мамлакатга «беҳисоб зарар» етказганини таъкидлаган.
«Агар керак бўлса, фамилиямни ўзгартиришга тайёрман»,- деди у. Аёлнинг фикрича, бу фамилияга сингиб кетган салбий маънолар унинг келажагига таъсир қилиши мумкин.
Мэри шунингдек, Мелания Трампнинг Доналд Трамп билан ажрашмоқчи эканлиги тўғрисидаги фикрларга ҳам ўз қарашларини билдирди. Улар ажрашишмайди, аммо бу борада Доналд Трампнинг айрим ишлари сабабчи ҳам бўлиб қолиши мумкин, дейди АҚШ собиқ раҳбарининг қариндоши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter