Трампнинг асосий рақиби пойгани тарк этди
АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Никки Хейли президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда у Чарлстондаги (Жанубий Каролина) нутқида маълум қилди, дея хабар беради Fox News.
«Мен америкаликлар овозини эшитишни истадим. В буни бажардим. Энди ҳеч нарсадан афсусланмайман. Ва энди номзод бўлмасам ҳам, ишонган нарсам учун овозимдан фойдаланишни тўхтатмайман», деди Хейли.
Бунгача «Wall Street Journal» Хейлининг режалари ҳақида хабар берган эди.
6 март куни бўлиб ўтган «суперсешанба»да АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ва амалдаги давлат раҳбари Жо Байден аксарият штатлардаги праймеризларда ғолиб чиққани ҳақида хабар берилди. Ушбу икки номзод президентлик курсиси учун курашиши деярли аниқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Никки Хейли аввал Жанубий Каролина штати губернатори ва АҚШнинг БМТдаги махсус вакили сифатида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter