Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп тўрт соатлик тиббий кўрикдан ўтказилди: Оқ Уй президент соғлиғи юзасидан баёнот берди

Трамп тўрт соатлик тиббий кўрикдан ўтказилди: Оқ Уй президент соғлиғи юзасидан баёнот берди

Фото:«The Mercury News»

АҚШ президенти Доналд Трамп тўрт соатлик олдиндан режалаштирилган тиббий кўрикдан ўтган. Трампнинг шахсий врачи Шон Конлининг баёнотига кўра, унинг соғлиғи барқарор. Бу ҳақда «The Mercury News» ёзмоқда.

АҚШ президентлари одатда мунтазам тиббий кўрикдан ўтишади, бунинг натижалари халққа ҳам эълон қилиб борилади. Доналд Трамп ўз навбатида АҚШ раҳбарлари тарихида энг қари президент саналади.

У 70 ёшида лавозимга келган бўлса, иккинчи ўринда 69 ёшида президент бўлган Роналд Рейган туради.

Трампнинг шифокори унинг президентлик муддати якунига етгунча ва ундан кейин ҳам аҳволи яхши бўлишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари Доналд Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида учрашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг