Трамп қоидаларга риоя қилмади, қироличанинг жаҳли чиқди (фото)
АҚШ президенти Дональд Трамп рафиқаси Мелания Трамп билан Англияга ташрифи чоғида қиролича Элизавета II билан «Windsor» қасрида учрашди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Дональд Трамп фахрий қоровул ёнидан ўтаётиб, аскарлар билан саломлашиш асносида қироличанинг кўнглига тегадиган ҳаракат қилгани жаҳон матбуотининг эътиборидан четда қолмади.
Қолаверса, Трамп маросимга 12 дақиқа кечикиб келган.
Америка раҳбарининг қиролича билан саломлашиш асносида эгилмагани қиролликнинг анъанавий қоидаларига зид ҳамдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter