Трамп қасос олмоқчи
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайловларда ғолибликни сиёсий рақиби демократ Жо Байденга олиб бергани учун «Fox News» телеканалидан қасос олиш ниятида ўзининг онлайн оммавий ахборот воситасини очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди «Axios» нашри.
«У «Fox»ни яксон этмоқчи, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ», — дея «Axios» президентга яқин манбанинг сўзларини келтиради. Кабелли телеканални ишга тушириш учун катта маблағ талаб этилгани учун Трамп интернетда трансляция қилинадиган ўз нашрини яратишга интилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, у ойлик обунага кўра тақдим этилади. Нашрнинг манбага таяниб таъкидлашича, янги канал ёрдамида Трамп «кўп вақтини «Fox»ни танқид қилишга сарфламоқчи».
Америкадаги барча кабелли телеканаллар орасида Трампга энг холис бўлган «Fox News» телеканали «Ассошиэйтед Пресс» агентлиги билан бир сафда Аризона штатидаги сайловларда ғолибликни Байденнинг фойдасига «ҳал қилди». Бу иккинчи муддатга даъво қилаётган президент ва тарафдорларининг нафратига сабаб бўлди.
АҚШда президент сайловлари 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, Жо Байден ғалаба қозонди. Америкадаги йирик ОАВ унинг ғалабасини эълон қилди. Лекин АҚШнинг амалдаги президенти, республикачи Дональд Трамп сайловлар ҳали тугамаганлигини, ўз ғалабасини судда ҳимоя қилмоқчи эканлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter