Трамп Пентагонга янги раҳбар топа олмаяпти
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Мудофаа вазири лавозимини эгаллаш таклифи икки киши томонидан рад этилди.
Америка раҳбари ушбу бўш ўринни собиқ республикачи сенатор Жон Кайлга ва истеъфодаги генерал Жек Кинга таклиф қилган, дейилади «Politico» сиёсий газетаси хабарида.
Айни дамда Мудофаа вазири вазифасини собиқ вазир Жеймс Мэттиснинг ўринбосари Патрик Шаханан бажармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мэттис Трамп билан келишмовчиликлар сабабли 1 январь куни Пентагон раҳбарлигидан кетган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter