Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп конгрессмен-демократ аёлларга «келган жойи»га қайтиб кетишни таклиф этди

Трамп конгрессмен-демократ аёлларга «келган жойи»га қайтиб кетишни таклиф этди

Фото: «Euronews»

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатни қандай бошқариш кераклигини айтаётган Демократлар партиясининг Конгрессдаги айрим вакилаларини танқид қилди ва уларга келган жойига қайтиб кетишни маслаҳат берди.

Трамп аниқ номларни тилга олмади, бироқ қуйидаги твитида Демократлар партиясининг айрим «илғор» вакилалари асли қаерлик бўлса, ўша мамлакатга қайтиб кетишлари мумкинлигига шаъма қилган.

Ким билсин, эҳтимол АҚШ президенти Александрия Окасио-Кортес (ота-онаси Пуэрто-Рикодан), Элҳан Умар (болалигида АҚШга Сомалидан келган) ва Рашида Тлаиб (томирида фаластин қони оқмоқда)ларни назарда тутгандир.

Қизиғи, Трамплар оиласининг «Америка тарихи» ҳам унчалик эскимас. Дональд Трампнинг ота томондан бува ва бувиси немис муҳожирлари бўлишган. Фредерик Трумп (буваси) 1885 йили Америкага келган, етти йилдан кейин фуқароликни олган.
Дональд Трампнинг онаси — Мэри Энн Маклауд (1912—2000) асли шотландиялик бўлиб, АҚШга биринчи марта 18 ёшида келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг