Трамп Кимдан мактуб олди
АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан мактуб олди, дея хабар беради «Haber7.com» нашри.
Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ президенти Доналд Трампга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан иккинчи марта учрашиш таклифи блидирлган мактуб олганини маълум қилди.
«Жуда самимий ва ижобий мактуб. Мактубда президент билан учрашиш таклиф қилинган. Биз ҳар доим учрашиш тарафдоримиз», – деди Сара Сандрес.
Иккала мамлакат раҳбарлари шу йил Сингапурда учрашган эди. Саммитда Корея яриморолини ядровий қуроллардан холи ҳудудга айлантириш бўйича келишиб олинган эди. Бироқ Шимолий Корея томони бу ишни пайсалга солаётганини расмий Вашингтон жиддий танқид қилганди.
Жанубий Корея президенти Мун Че Ин кейинги ҳафта Пхенянда Шимолий кореялик ҳамкасби билан учинчи марта учрашади.
Учрашувда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида тузилган битим бандлари ижроси муҳокама қилиниши айтиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter