Трамп Ҳаррисга тўртта «тебранувчи штат»да имкониятни бой бермоқда
АҚШ собиқ президенти ва бўлғуси сайловда президентликка номзод Доналд Трамп еттита «тебранувчи штат»нинг тўрттасида вице-президент Камала Ҳаррисга имкониятни бой бермоқда. Bloomberg агентлиги ва Morning Consult ташкилоти ўтказган сўровда бунга ойдинлик киритилди.
Ҳаррис Трампни ортда қолдираётган штатлар: Аризона (49 га 47 фоиз), Висконсин (50 га 47 фоиз), Мичиган (53 га 42 фоиз) ва Невада (47 га 45 фоиз).
Жоржия штати сайловчилари номзодларнинг иккисига ҳам бир хил — 47 фоиздан овоз берди.
Трампни қўлловчи штатлар: Пенсилвания (Трамп — 50 фоиз, Ҳаррис — 46 фоиз) ва Шимолий Каролина (50 фоиз — 46 фоиз).
Умуман олганда, сўров натижаларига кўра, Ҳаррис Трампни 1 фоизга ортда қолдирмоқда: Ҳаррис — 48 фоиз, Трамп — 47 фоиз. Сўров етти штатнинг 5 минг нафар сайловчиси ўртасида 2024 йилнинг 24 июлидан 28 июлига қадар ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter