Трамп агар президент бўлса, Украинадаги вазиятни бир кунда ҳал қилишга ваъда берди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп агар президентликка қайта сайланса, дарҳол Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилишини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Сиёсатчи шу йўл билан Украина атрофидаги вазиятни ҳал қилишга ваъда берди.
«Ғалабам ҳақида хабар топган ўша оқшомда икки кишига – Зеленский ва Путинга қўнғироқ қиламан ва уларга «биз учрашишимиз керак» деб айтаман. Мен ҳамма нарсани ҳал қила олишимга кафолат бераман. Биз 24 соат ичида келишув тузамиз», деди АҚШнинг собиқ президенти Флоридада ўз тарафдорлари олдидаги чиқишида.
Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йилнинг ноябрига белгиланган.a
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter