Трамп Венесуэла ҳукуматига қарши иқтисодий санкциялар қўллашни бошлади
АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла ҳукуматига қарши иқтисодий санкциялар қўллашга доир янги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Қарорга кўра америкаликларга Венесуэла ҳукумати билан савдо-иқтисодий битимлар тузиш тақиқланди.
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг шу йил 20 май куни ўтказилган сайловда ғалаба қозониши ҳамоноқ Трамп Венесуэлага қарши иқтисодий санкцияларни қамраб олган қарорни қабул қилди.
АҚШ ҳукумати Венесуэлада ўтказилган сайловни ноқонуний деб баҳолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter