Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тонга қироллиги: вулқон отилиб, цунами ёпирилди

Тонга қироллиги: вулқон отилиб, цунами ёпирилди

Фото: «Vzglyad»

Тонга қироллигига (Тинч океанининг жанубий қисмида жойлашган) цунами ёпирилди, деб хабар берди BBC News.

14 январь куни улкан Хунга-Тонга-Хунга-Хаапай сувости вулқонининг уйғониши цунамини ҳосил қилди. Мамлакат геология хизмати маълумотига кўра, вулқондан кўтарилаётган газ, тутун ва кул аралашмасининг баландлиги 20 километрга етди. Вулқон отилишининг шовқини Янги Зеландиягача етиб борган.

Вулқон отилишининг сунъий йўлдошдан олинган тасвири.

Вулқон кули тез орада қироллик пойтахти — бу ердан атиги 65 километр олисда жойлашган Нукуалофа шаҳрини қоплаб олган.

Вулқон отилишни бошлагач, цунами хавфи эълон қилинган. Митти мамлакатнинг қирғоқбўйи аҳолиси ёппасига уйларини тарк этишни бошлаган.

Тонга ҳукумати давлат раҳбари, қирол Тупоу VI ни Нукуалофадаги қирол саройидан хавфсиз ҳудудга кўчиргани ҳақида CNN хабар берди.

Австралия, Янги Зеландия ва Океаниянинг айрим мамлакатларида ҳам цунами хавфи эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг