Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Толибон вакили тўйдаги қонли ҳодисани изоҳлади

Толибон вакили тўйдаги қонли ҳодисани изоҳлади

Фото: «РИA Новости»

Aфғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги тўйда мусиқа янграган пайтда ҳужум қилганлар «Толибон» номи ортида яширинган. Бу ҳақда Толибон вакили ва Aфғонистон муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид Twitter орқали маълум қилди.

Aввалроқ, «РИA Новости» манбасининг хабар беришича, Aфғонистоннинг Нангарҳор вилоятида тўй маросимида мусиқа янграши оқибатида камида икки киши толиблар қўлидан ҳалок бўлган, яна 10 киши жароҳатланган.

«Кеча Нангарҳор вилоятининг Шамшпур Мар Гунди қишлоғидаги ... тўйда уч киши Толибон номидан мусиқа чалишни тўхтатишни талаб қилишган... Шахсий адоватлари йўлида Ислом амирлиги (Толибон сиёсий тизими номи — таҳр.) номидан фойдаланган ҳодиса айбдорлари шариат қонунларига топширилган», – деди у.

Унинг сўзларига кўра, улар тўй иштирокчиларига қарата ўт очишган. Оқибатда камида уч киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди. Икки гумонланувчи қўлга олинди, бири қочишга муваффақ бўлди, у ҳозир қидирувда.

Меҳмонхоналардан бирининг эгаси аввалроқ «РИA Новости» агентлигига толиблар Aфғонистондаги тўйларда жонли мусиқани тақиқлаганини, эндиликда эркаклар ва аёллар турли хоналарда байрам қилишлари кераклигини айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг