Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тириклай кўмиб юборилган одамни тўрт кундан сўнг ковлаб олишди (видео)

Тириклай кўмиб юборилган одамни тўрт кундан сўнг ковлаб олишди (видео)

Видеодан скриншот

Молдовада тириклай кўмиб юборилган 62 ёшли эркак, орадан 4 кун ўтиб, қутқарилди. Бу ҳақда Politia RM хабар берди.

«Қабрдан товуш»ни полициячилар тасодифан эшитиб қолишди.

Полиция ходимлари Молдова шимоли-ғарбидаги Устия қишлоғига 74 ёшли аёлнинг ўлими юзасидан суриштирув ўтказиш учун келишганди. 18 ёшли гумон қилинган шахснинг уйида тинтув ўтказаётган полициячиларнинг қулоғига кимнингдир ёрдам сўраб қичқираётгани чалинади.

15 май куни эълон қилинган кадрларда «қўлбола қабр»дан ёши катта киши чиқариб олингани тасвирланган. У жароҳатланган, аммо ҳуши жойида эди.

Қутқарилган одамнинг айтишича, ўтган шанба куни у қотилликда гумон қилинаётган йигит билан майхўрлик қилган, кейин жанжаллашиб қолишган. Йигит унга пичоқ билан ташланган, кейин қўлбола ертўлага қамаб, устидан тупроқ тортиб юборган.

Полиция 18 ёшли йигит ўзига қариндош бўлган 74 ёшли пенсионер аёлни эртасига, якшанба куни ўлдирган, деб ҳисобламоқда. Гумон қилинган шахс маст ҳолатда ўз уйида қўлга олинган, терговчиларнинг саволларига «чалкаш» ва «боғдан-тоғдан» жавоб берган.

Бири кишини ўлдирган ва яна бир кишини ўлдиришга қасд қилганликда айбланаётган йигит бир умрга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Қутқарилган эркак эса яқин ўртадаги шифохонага жўнатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг