Теҳронда урушдан огоҳлантирувчи сиреналар аҳолини қўрқувга солди
Ғарбий Теҳроннинг бир нечта ҳудудларида тун ярмида ҳаво ҳужуми сиреналари янгради. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сўзларига кўра, сиреналар узоқ вақт, тахминан 15 дақиқада тўхтамаган ва Эрон-Ироқ уруши пайтида Теҳроннинг бомбардимон қилинганлигини эслатиб, шаҳар аҳолисини жуда қўрқитган.
Айнан шу вақтда Теҳрон аэропорти Turkish Airlines рейсини қабул қилмаган. Flight Radar маълумотларига кўра, самолёт Теҳрон атрофини айланиб ўтган, ерга қўнмасдан Боку томонга учиб кетган.
Эрон расмийлари сиреналарни кучли ёмғир оқибатида тизимдаги техник носозлик ҳаракатга келтиргани ҳақида айтиб ўтган. Теҳрон аэропорти матбуот хизмати «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг самолёти Бокуга «ёмон об-ҳаво туфайли» йўналтирилганлигини ва бунинг сиреналар билан алоқаси йўқлигини таъкидлаб ўтган.
Ўша куни кечқурун Теҳронда ёмғир ва момақалдироқ бўлган. Бироқ, AFP Теҳрон бюроси раҳбари Карим Абу Мерининг сўзларига кўра, кейинги икки рейс ярим тундан кейин аэропортга хавфсиз тарзда қўндирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter