Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эрон президенти мамлакат пойтахтини кўчириш кераклигини айтди

Эрон президенти мамлакат пойтахтини кўчириш кераклигини айтди

Эрон президенти Масуд Пезешкиённинг фикрича, мамлакат пойтахтни бошқа жойга кўчирмасдан туриб ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келмоқда.

Унинг фикрича, республиканинг асосий шаҳри жанубда бўлиши керак.

«Иқтисодий ва сиёсий марказни мамлакат жанубий қирғоқларига кўчиришдан бошқа чорамиз йўқ. Хом-ашёни жанубдан ва қирғоқдан марказга етказиб бериш, тайёр маҳсулот яратиш ва уни жанубга экспорт қилиш учун қайтариш зарурати рақобатбардошлигимизни сезиларли даражада пасайтиради», — деди жаноб Пезешкиён. 

Президентнинг сўзларига кўра, одамлар уларга эргашиши учун ҳокимият биринчи қадамни қўйиши керак. Теҳрон муаммолари орасида у сув танқислиги, ҳавонинг ифлосланиши ва тупроқнинг чўкишини тилга олди.

Теҳрон Эроннинг энг катта шаҳри. Шаҳар аҳолиси 13 миллион кишидан ошади. Теҳрон 1795 йилдан бери пойтахт вазифасини бажариб келади.

Пойтахтни бошқа жойга кўчириш масаласи бир неча бор муҳокама қилинган. Бундай муҳокамалар 2009, 2013, 2017 йилларда бўлиб ўтган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг