Тайвандаги поезд ҳалокатида 40 киши қурбон бўлгани айтилмоқда
Тайванда йўловчи поезд ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди ва яна 61 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда мамлакат Марказий янгиликлар агентлигига асосланиб РИА Новости.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 9.00 да «Дацин» туннелидаги Хуаялян округида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, поезд туннелдаги йўлларни тошлардан тозалаётган ускуналар билан тўқнашган. Воқеа натижасида иккинчи ва учинчи вагонлар релсдан чиқиб кетган.
«Тўрт кишининг вафоти аниқ, яна 36 киши ҳаёт белгиларисиз топилган, 61 киши шифохонага ётқизилган», — дейилади маълумотларда.
Ҳаммаси бўлиб 60 киши аллақачон дастлабки учта вагондан озод қилинган, тўртинчи ва бешинчи вагонлар жиддий шикастланган, қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Агентлик фавқулодда хизматларга асосланиб хабар беришича, «дастлабки маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган жойда қурбон бўлган одамлар сони жуда кўп».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter