Тайван фожиаси: кўп қаватли уйдаги ёнғин 46 кишининг умрига зомин бўлди
Ўтган пайшанба куни Тайваннинг Гаосюн шаҳридаги 13 қаватли уйда юзага келган ёнғин жуда оғир оқибатларга олиб келди, ёзмоқда «Associated Press».
Жума куни олинган маълумотлар ўта даҳшатли — шу уйда яшаб келган 46 киши ёнғин оқибатида ҳалок бўлган. Жароҳат олганлар эса, турли маълумотларга кўра, 40–70 нафар атрофида.
120 хонадонли бу уйда асосан камбағал кексалар ва ногиронлар истиқомат қилган. Жами қанча одам яшагани номаълум. Ёнғин тунги соат 03:00 лар атрофида, одамлар ухлаб ётганида бошланган. Айрим гувоҳлар ёнғиндан аввал портлашга ўхшаш овозни эшитишган, бироқ бу ҳозирча тахмин.
Ҳодиса жойига етиб келган ўт ўчирувчилар 4 соат тилсиз ёв билан курашишган ва одамларни қутқаришга уринишган. «Associated Press» маълумотига кўра, касалхоналарга жўнатилган 55 кишининг 14 нафари йўлда ёки етиб борганидан сўнг вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter