Татаристон раҳбари Молдовага киритилмади
Татаристон раҳбари Рустам Миннихановнинг айтишича, унга Молдова пойтахти Кишинёв аэропортида самолётдан тушишга ва мамлакатга киришга рухсат берилмаган.
Сиёсатчи самолётдан туриб баёнот бергани видеоси эълон қилинди.
Молдова ҳукумати уни мамлакат «номақбул шахс» деб эълон қилган. Гагаузинфо нашри Минниханов баёноти акс етган видеони нашр қилди.
Минниханов Молдованинг Гагаузия вилоятидаги «Халқлар дўстлиги – 2023» халқаро халқ дипломатияси конгрессига боришни режалаштирганди.
Татаристон делегациясининг самолёти аллақачон Кишинёвдан Россияга қайтиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter