Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Танклар мамлакати» эълон қилинди

«Танклар мамлакати» эълон қилинди

Фото: «Topwar»

Россия ихтиёридаги танклар сони Европанинг НАТОга аъзо мамлакатлари танклари сонидан икки баравар кўп. Бу ҳақда Американинг «We Are The Mighty» нашри ёзмоқда.

РФ тахминан 22 мингта танкка эга, НАТОнинг Европа мамлакатларида эса бу кўрсаткич 11 мингта атрофида, дейилади нашр хабарида. Бунга АҚШ ва Канада танкларини қўшган тақдирда ҳам кўрсаткич 18 мингтадан ошмайди.

АҚШ Қуролли кучлари Штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорд НАТО охирги йилларда Россияга ҳарбий устунликни бой бераётгани, бу фактга альянсга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари ҳам иқрор бўлаётганини таъкидлаганди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг