Таниқли режиссёр ва сценарист оламдан ўтди
Гонконглик таниқли режиссёр ва сценарист Алекс Ло 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter Хитой матбуотига таяниб хабар бермоқда.
Унинг ўлимини турмуш ўртоғи, режиссёр Мейбл Чеунг тасдиқлади.
Ло «Бўялган юзлар», «Камалак акси» ва «Куз ҳикояси» филмлари билан машҳурликка эришганди.
Эр-хотин кўп йиллар дуэт сифатида ишлаган, Ло ва Чуннинг кўплаб филмлари Гонконг халқига, уларнинг Хитой тарихидаги ўрнига бағишланган.
Алекс Ло рафиқаси Мабел Чеунг продюсерлигида ишлаган сўнгги филми «Камалак акси» 2010 йилда чиққан ва Берлин кинофестивалида «Биллур айиқ» мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter