Таиландда совуқ! Қурбонлар сони олти кишига етди

Таиландда кейинги кунларда ҳаво ҳароратининг фавқулодда совиб кетиши оқибатида олти киши вафот этди, бу ҳақда «Bangkok Post» газетасига асосланиб «REGNUM» хабар берди.
Қиролликнинг нисбатан энг иссиқ ҳудудлари — шарқий ва марказий Таиландда Цельсий бўйича 13−18 даража илиқ ҳаво ҳукмрон. Шимол ва шимоли-шарқда эса ҳаво ҳарорати +14 даражадан +5 даражагача пасайиб кетган.
Маълумот учун: Таиланд ҳавоси нам, тропик, субэкваториал ва экваториал минтақаларда жойлашган иссиқ ўлка. Тўғри, мамлакат шимолида декабрь—февраль ойларида баъзида кечалари ҳаво ҳарорати қарийб нулгача тушса-да, кундузлари одатда +25 даража илиқ бўлади. Таиландликлар +5 даражага кўникишмаган — оғир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter