Таиландда совуқ! Қурбонлар сони олти кишига етди
![Таиландда совуқ! Қурбонлар сони олти кишига етди](https://static.xabaruz.com/crop/6/7/720_460_95_675399773.png)
Таиландда кейинги кунларда ҳаво ҳароратининг фавқулодда совиб кетиши оқибатида олти киши вафот этди, бу ҳақда «Bangkok Post» газетасига асосланиб «REGNUM» хабар берди.
Қиролликнинг нисбатан энг иссиқ ҳудудлари — шарқий ва марказий Таиландда Цельсий бўйича 13−18 даража илиқ ҳаво ҳукмрон. Шимол ва шимоли-шарқда эса ҳаво ҳарорати +14 даражадан +5 даражагача пасайиб кетган.
Маълумот учун: Таиланд ҳавоси нам, тропик, субэкваториал ва экваториал минтақаларда жойлашган иссиқ ўлка. Тўғри, мамлакат шимолида декабрь—февраль ойларида баъзида кечалари ҳаво ҳарорати қарийб нулгача тушса-да, кундузлари одатда +25 даража илиқ бўлади. Таиландликлар +5 даражага кўникишмаган — оғир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter