Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сёрфер қулоғи». Наҳотки неандерталлар суза олишган?..

«Сёрфер қулоғи». Наҳотки неандерталлар суза олишган?..

Фото: «Vesti.ru»

Сент-Луис (АҚШ)даги Вашингтон университети ва Бордо университети (Франция) олимлари неандерталлар қулоқ йўлида суяк ўсиши билан ифодаланадиган экзостоз ёки «сёрфер қулоғи» деб аталувчи касаллик билан оғриганини аниқлашди. Бу ҳақда «Science Alert» нашри ёзмоқда.

Бу дардни қулоққа совуқ сув кириши чақиради. Кўпинча сёрфер, дайвер ва каякерларда учрайди. Лекин неандерталлар нега бу касаллик билан оғриган — ҳозирча номаълум.

Тадқиқот чоғида 77 та гоминин (гоминидлар оиласи триби) бош суяги ўрганилди, улардан 23 таси неандерталларга тегишли эканлиги ойдинлашди. Суяк қолдиқларининг ёши 40—100 минг йилга тенг. Палеоантроплар бош чаноқларининг ярмида енгил ёки оғир экзостоз белгиларини аниқлашди.

Фото: «Science Alert»

Мутахассислар бошқа қадимги одамларга қараганда неандерталлар (палеоантроплар) экзостозга кўпроқ мойил бўлганини аниқлашди. Бундан кўриниб турибдики, одамларнинг қадимги қариндошлари кўп сузишган ва шўнғишган, масалан, балиқ овлаш учун. Авваллари бундай амалиёт неандерталларнинг жисмоний ва ақлий қобилиятига мос эмас, деб ҳисобланган.

Энг қизиғи, бош суяги топилган жойларда катта сув ҳавзалари аниқланмаган, иқлим эса совуқ бўлмаган. Бундан ташқари, изотоплар таҳлилига кўра, неандерталлар чучук сувда яшовчи балиқларни кўп истеъмол қилишмаган. Шу боис тадқиқотчиларнинг фикрича, касалликни ирсий мойиллик келтириб чиқарган бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг