Қулоқчинда мусиқа тинглаб ухлаган аёл эшитиш қобилиятини йўқотди
Хитойда икки йил давомида қулоқчин тақиб ухлаб қолган аёл эшитиш қобилиятини йўқотди, деб ёзади Oddity Central.
Хитойлик аёлнинг сўзларига кўра, у бошқа йўл билан ухлай олмаган.
Ванг исмли аёл эшитишида қийналаётганини пайқаб, қулоқларини текшириш учун шифохонага борди. Тўлиқ текширув натижасида беморнинг чап қулоғида доимий неврологик эшитиш шикастланиши борлиги аниқланди.
Шифокор аёлдан бошидан жароҳат олганми, қулоқлари узоқ вақт давомида баланд товушларга таъсир қилганми, деб сўради. Ванг икки йил давомида ҳар кеча қулоқчинларда мусиқа тинглаганини айтди.
«Коллежда ўқиб юрганимда мусиқа билан ухлашни яхши кўрардим. Бу икки йил давом этди, бу аллақачон одатга айланган», - дейди хитойлик аёл.
Шифокорлар Ванг эшитиш қобилиятини махсус аппарат ёрдамида тиклаши мумкинлигини қўшимча қилди ва одамларга ундан ўрнак олмасликни маслаҳат берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter