Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эшитиш қобилиятини мустаҳкамлашнинг оддий йўли айтилди

Эшитиш қобилиятини мустаҳкамлашнинг оддий йўли айтилди

Канададаги Гвельф университети олимлари омега-3 ёғ кислоталари ички қулоқ ҳужайралари соғлиғини ҳимоя қилиш, шунингдек, баланд товушлар, кимёвий моддалар ёки инфекциялар ва яллиғланишни енгиллаштириши мумкинлигини аниқладилар. 

Тадқиқотчилар 100 000 дан ортиқ одамда эшитиш ҳолати ва қон даражаси ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Улар қонида ёғнинг юқори даражасига эга бўлганлар, энг кам денгиз маҳсулотларини истеъмол қилувчиларга қараганда яхшироқ эшитиши аниқланди. 

Омега-3 кўп миқдорда ёғли денгиз балиқларида, масалан, скумбрия ва сардаляларда мавжуд. Кекса одамлар ва ҳайвонларда ўтказилган олдинги тадқиқотлар, шунингдек, юқори даражадаги омега-3 ёшга боғлиқ эшитиш қобилиятини йўқотишдан ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатди.

Эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфини олдини олишнинг бошқа тасдиқланган усуллари қулоқларингизни баланд товушлардан ҳимоя қилиш ва қулоқ инфекциялари учун тегишли муолажа олишдир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг