Қулоқ чўпидан нега фойдаланмаслик керак?
Англияда пластик қулоқ чўпларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйишди. Нима учун? Энди боланинг қулоғини нима билан тозалайди?
Қулоқ чўпларини тақиқлаб тўғри қилишди, дейишмоқда отоларингологлар. Негаки уларнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ. Биринчидан, пахтали чўплардан тез-тез фойдаланиш безларни қўзғатиб, олтингугурт ажралишини кучайтиради (бу эса тиқинлар ҳосил бўлишига олиб келади). Иккинчидан, олтингугурт ташқи қулоқ йўлида йиғилади (у ердан бармоқ билан олиб ташлаш осон). Чўпдан фойдаланганда эса олтингугуртни янада ичкарироққа киргизиб юборасиз. Бу ҳам тиқинлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Пахтали чўпдан нотўғри фойдаланганда болаларнинг нозик қулоқларига жароҳат етказиб қўйишни гапирмаса ҳам бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter