Суриядаги АҚШ ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди
Жорий йилнинг 24 март куни кечаси Сурия шимоли-шарқида жойлашган АҚШнинг иккита ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Ливаннинг Al-Mayadeen телеканали хабар бермоқда.
«Америка коалициясининг Фурот (Евфрат) дарёсининг шарқидаги «Конико» ва «Умар» конларида жойлашган иккита ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради», — дейилади хабарда.
Телеканал манбаларига кўра, «Конико»га саккизта ракета учирилган бўлиб, ракеталар ҳарбий базага ва унинг яқинига келиб тушган.
Пентагон спикери Патрик Райдер АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларига қилинган ҳужум ҳақида маълумот беришича, ракета зарбаси натижасида бир нечта объектлар вайрон бўлган.
АҚШ ҳарбий базаларига қилинган ҳужум Эрон қўллаб-қувватлайдиган жангарилар томонидан уюштирилганлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter