Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суданда турк ҳарбий самолёти ўққа тутилди

Суданда турк ҳарбий самолёти ўққа тутилди

Туркия фуқароларини эвакуация қилиш учун Анқарадан учган самолёт қўниш олдидан Суданда ўққа тутилди.

«Бизнинг фуқароларни эвакуация қилиш учун учган С-130 самолётимиз енгил турдаги қуролларда ўққа тутилди. Шунга қарамай самолёт муваффақиятли қўндирилди. Жабрланганлар йўқ, самолёт тегишлича текширувлардан ўтказиляпти», – дейилади Туркия Мудофаа вазирлиги ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябрдаги давлат тўнтаришидан бери Судан генераллар кенгаши томонидан бошқариб келинаётган эди. Жорий йил 15 апрелдан эса генераллар кенгашининг муҳим аъзолари мамлакат қуролли кучлар раҳбари ва мамлакатнинг амалдаги президенти генерал Абдул Фаттоҳ ал-Бурхон ва унинг ўринбосари, Тезкор ҳаракат кучлари қўмондони, генерал Моҳамед Ҳамдан Дагалонинг ўзаро келишмовчилиги ортидан мамакатда қуролли можаролар бошланиб кетган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг