Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ ҳоким чиқинди ташувчиликка ўтди: «Маошим ижара тўлашга етади»

Собиқ ҳоким чиқинди ташувчиликка ўтди: «Маошим ижара тўлашга етади»

Фото: «Twitter»

Швециянинг Гётеборг шаҳри собиқ мэри, 56 ёшли Анн-Софи Ҳерманссон 2018 йилдаги сайловларда омади чопмагач, идорада иш қидириб ўтирмай, чиқинди ташувчи фирмага ҳайдовчи бўлиб ёлланди.

«Politico»га берган интервьюсида Ҳерманссон оғир техника бошқариш учун гувоҳномаси борлигини, янги иши ўзига ёқишини, олаётган маоши ижарада яшашга етишини маълум қилган. Чиқиндини олиб кетиш учун борганида одамлар таниб қолишидан ҳам ор қилмайди.

«Баъзида одамлар нима жин уриб бу ишни қилиб юрибсиз деб сўраб қолишади», — деди у. Айтишича, гётеборгликлар уни кўчада кўриб қолишса, кўпинча сиёсатдан гапиришни бошлашади.

Фото: «Twitter»

Ҳерманссон чиқинди ташиётганини ҳеч кимдан яширмайди, ҳатто 12 минг киши аъзо «Twitter»даги каналида буни ёзган. Твитларидан бирида собиқ мэр янги ишининг ўзига энг ёқадиган жиҳатини тилга олган: чиқинди ташувчи сифатида ҳеч бўлмаганда бировни хафа қилмайди.

Маълумот учун: Гётеборг катталиги бўйича Швециядаги иккинчи шаҳар. Мамлакатнинг энг саноатлашган шаҳарларидан бири. Шаҳарда «Volvo», «SKF», «Victor Hasselblad AB» каби йирик компанияларнинг штаб-квартиралари жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг