Словения шамол эсмаса Россияникига ўхшаб қоладиган байроғини Киевдаги элчихонасидан олиб қўйди
Словения Киевдаги элчихонаси биносидаги байроғини ечиб олди, чунки Россия учранги (триколори)ни эслатади, деди Словениянинг Украинадаги муваққат вакили Боштян Лесяк.
Лесякнинг айтишича, бир неча кун аввал Киевга қайтиб, элчихона биносида Словения ва ЕИ байроқларини кўтаришганди. «Киев ўша куни шамолли эди, биз ғурур билан Словения ва Европа иттифоқи байроқларини кўтарганимизда, улар шамолда чиройли ҳилпираб турганди», — деди у.
Орадан икки кун ўтиб, шамол босилди, байроқлар ҳилпирамай қўйди, Словения байроғининг Россия байроғидан фарқи қолмади...
Украина миллий гвардияси ва полиция Лесякка мурожаат қилиб, «Словения байроғини, Россия байроғига жуда ўхшагани учун», вақтинча олиб туришни сўрашган.
Словения бош вазири Янез Янша мамлакат Киевдаги элчихонаси фаолияти тикланганини маълум қилган, 28 март куни бу ерга дипломатик ҳукумат ходимлари қайтганди.
Таъкидлаш керакки, Словениянинг байроғини нафақат Россия, балки номи ҳам ўзига ўхшаш Словакияники билан ҳам адаштириш ҳеч гапмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter