Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сиёсий анъана»: Макрон ва Ле Пен дебатлар рекордини янгилашди

«Сиёсий анъана»: Макрон ва Ле Пен дебатлар рекордини янгилашди

Фото: ZN

Францияда президентлик сайловининг иккинчи тури арафасида кеча, 20 апрель куни Эммануэл Макрон ва Марин Ле Пен ўртасида дебат ўтказилди.

Мамлакатнинг ички муаммолари — ижтимоий ва иқтисодий масалалардан тортиб Россия билан муносабатларгача мавзуларни муҳокама қилишга нақ 2 соату 50 дақиқа сарфланди, яъни 10 йил муқаддам ўрнатилган энг узоқ дебат рекорди янгиланди.

Франция президентлигига номзодларнинг дебатини трансляция қилувчи BFMTV телеканали телетомошабинларнинг овоз бериш натижаларини эълон қилди. Elabe, L’Express ва SFR биргаликда ўтказган сўровга кўра,томошабинларнинг 59 фоизи ушбу дебатда Макроннинг сўзлари ишончли чиққанини билдиришди, 39 фоизи Ле Пен ўз қарашларини яхшироқ ҳимоя қилди, деган фикрда, қолган 2 фоиз томошабин нейтрал позицияда қолди.

Францияда президентликка номзодлар ўртасидаги дебатларга журналист Ален Дюамел қарийб 50 йил асос солган. Макрон – Ле Пен дебатидан олдинги энг узоқ дебат 2012 йилда иккинчи муддат учун курашаётган президент Николя Саркози ва унинг рақиби — социалист Франсуа Олланд ўртасида кечганди.

Иккинчи тур арафасида номзодларнинг дебат ўтказиши мажбурий эмас, бироқ Францияда бу сиёсий анъанага айланиб улгурган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг