Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапур тарихидаги тўртинчи бош вазир ишга киришди

Сингапур тарихидаги тўртинчи бош вазир ишга киришди

Лоуренс Вонг.

Фото: Reuters

Лоуренс Вонг Сингапур тарихидаги тўртинчи бош вазир сифатида қасамёд қилди, мамлакатда сўнгги 20 йилда ҳукумат раҳбари алмашмоқда.

CNA порталига кўра, 51 ёшли Вонг расман 72 ёшли Ли Сянлуннинг ўрнини эгаллади, Сянлун катта вазир сифатида вазирлар маҳкамаси таркибида қолади.

Қасамёд маросимида Вонг инглиз, малай ва хитой тилларида нутқ сўзлаб, мамлакат раҳбариятининг кўп миллатли Сингапур бирдамлиги ғояларига содиқлигини намоён этди.

2004 йилдан буён Сингапур бош вазири лавозимида фаолият юритиб келган Ли Сянлун 2024 йилнинг 15 майида истеъфога чиқиши ҳақида хабар бергандик. Лоуренс Вонг унинг ўринбосари бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг