Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Си Цзинпин учинчи муддатга Хитой раҳбари этиб сайланди

Си Цзинпин учинчи муддатга Хитой раҳбари этиб сайланди

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши депутатлари бир овоздан Си Цзинпинни учинчи беш йиллик муддатга Хитой раиси лавозимига қайта сайладилар.

Давлат раҳбари сайлови 10 март, жума куни эрталаб ялпи мажлисда яширин овоз бериш йўли билан бўлиб ўтди.

Шунингдек, у мамлакатнинг барча қуролли кучларига раҳбарлик ва ягона қўмондонликни таъминловчи Хитой Марказий Ҳарбий Кенгаши раҳбари лавозимига қайта сайланди.

Си Цзинпин илк бор 2013 йил март ойида Хитой Халқ Республикаси раиси этиб, 2018 йил март ойида эса иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланганди.

ХХР раислик лавозими 1954 йилда мамлакат Конституциясининг қабул қилиниши билан ташкил этилган бўлиб, бу лавозимни биринчи бўлиб Мао Цзедун эгаллаган. Мазкур лавозим 1975 йилда тугатилиб, етти йилдан кейин қайта тикланади. Илгари Конституция бир шахснинг ХХР президенти лавозимини икки мартадан ортиқ эгаллашини чеклаган бўлса, 2018 йил мартида Конституцияга киритилган ўзгартиришлардан сўнг тегишли чекловлар олиб ташланган.

Си Цзинпин бу йил 70 ёшга тўлади ва у ҳокимиятда яна қанча вақт қолишни режалаштираётгани ҳақида аниқ тахминлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг