Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Си Цзинпин G20 саммитида бир томонлама санкцияларни бекор қилишга чақирди

Си Цзинпин G20 саммитида бир томонлама санкцияларни бекор қилишга чақирди

Хитой раҳбари Си Цзинпин озиқ-овқат ва энергетика муаммоларини сиёсийлаштириш ва қуроллантиришга қарши туришга, бир томонлама санкцияларни бекор қилиш ва тегишли илмий-техникавий ҳамкорликдаги чекловларни олиб ташлашга чақирди.

Бугун Хитой раҳбари Си Цзинпин G20 саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Унинг фикрича, мафкуравий демаркация ва блоклар қарама-қаршилиги фақат жаҳон тараққиётига путур етказади. У бир томонлама санкцияларни ва илмий-техникавий ҳамкорликдаги чекловларни олиб ташлашга чақирди.

«Озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги глобал ривожланишнинг энг долзарб муаммоларидан биридир. Ҳозирги инқирознинг асосий сабаби ишлаб чиқариш ва талаб соҳасидаги муаммолар эмас, балки етказиб бериш занжирлари билан боғлиқ муаммолар ва халқаро ҳамкорликнинг бузилишидир», дея таъкидлади Хитой раҳбари.

Шунингдек, Си Цзинпин қазиб олинадиган энергия истеъмолини камайтириш ва тоза энергия манбаларига ўтиш жараёнида иқтисодиёт ва одамларнинг моддий турмуш шароитига таъсир қилмаслиги учун барча омилларни ҳисобга олиш кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида Г20 давлат раҳбарларининг озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигига бағишланган икки кунлик саммити бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг