Швейцарияда осмондан шоколад масаллиғи ёғилди
Швейцариянинг Ольтен шаҳрида бир неча кундан бери кетма-кет какао кукуни кўринишидаги «ёғингарчилик» кузатилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий «Oltner Tagblatt» газетаси хабар берди.
Биринчи бўлиб бу ҳодисани маҳаллий фуқаролардан бири машинасининг капотида пайқаб қолди: машина какао рангли кукун билан қопланганди. Аниқланишича, бу какао уруғи зарралари экан.
Ғайритабиий «ёғингарчилик»ка маҳаллий «Lindt & Sprüngli» шоколад фабрикасининг вентиляция тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Корпорациянинг маълум қилишича, какао кукуни хавфли эмас, автомобилларни кукундан тозалашни эса компания ўз зиммасига олган.
Айни вақтда ташкилот носозликни бартараф этиш устида ишламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter