Шри-Ланкада портлашни уюштирганлар оёқ кийим дўконидан топилди
Шри-Ланкадаги портлашларни уюштиришда асосий гумондорлар — ака-укалар Муҳаммад Саадик Абдул Ҳақ ва Муҳаммад Саахид Абдул Ҳақ қўлга олинди.
Хабар қилинишича, улар Гампола шаҳридаги қариндошларига тегишли оёқ кийим дўконига бекиниб олган бўлган. Улар билан бирга шаҳарга келган фургон эгаси ва дўкон хўжайини ҳам қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрелда Шри-Ланкада портлашлар бўлган эди. Охирги хабарларга қараганда 359 киши ҳалок бўлган ва 500 дан ортиқ инсон яраланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter