Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шри-Ланка «тарихий хато»га йўл қўйди

Шри-Ланка «тарихий хато»га йўл қўйди

Фото: «DKNews»

Ҳукумат 2019 йил охирида ўтказган ислоҳот натижасида Шри-Ланка қарийб миллион нафар солиқ тўловчисидан маҳрум бўлди. Daily Mirror ёзишича, молия вазири Али Сабри парламентдаги чиқишида шундай баёнот берди.

«Ўшанда иқтисодий фаолликни рағбатлантириш мақсадида барча фуқаролар учун солиқлар пасайтирилди. Бу мамлакат иқтисодий ўсишига хизмат қилиши кутилганди. Бироқ пандемия туфайли кўзланган мақсадга эришилмади», — деди Сабри.

Ҳатто солиқлар пасайтирилишига қадар ҳам Шри-Ланка ЯИМга нисбатан даромадлар нисбати энг паст мамлакатлардан бири эди, 2019 йилда солиқларнинг пасайтирилиши мамлакатни ушбу рўйхатнинг энг қуйи қисмига тушириб юборди, дея таъкидлади вазир.

Молия вазири маълумот беришича, Шри-Ланкада 2020 йил бошида солиқ тўловчилар сони 1 550 минг нафар, 2020 йил охирида 1 036 нафарни ташкил этган. 2021 йилда солиқ тўловчилар сони атиги 412 минг нафар қолди.

Коронавирус туфайли узоқ ва даврий локдаунларнинг жорий этилиши иқтисодиётга ислоҳотларда кўзланган маррага етиш имконини бермади.

Сабри 2019 йилги солиқлар пасайтирилишини «тарихий хато», дея таърифлади.

Эслатиб ўтамиз, иқтисодий инқироз чуқурлашиб кетган Шри-Ланка 12 апрель куни дефолт эълон қилганди. 22 млн аҳолига эга орол-мамлакатнинг 35 млрд доллар ташқи қарзи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг