Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар юраги 16 марта тўхтаб қолган беморни қутқариб қолдилар

Шифокорлар юраги 16 марта тўхтаб қолган беморни қутқариб қолдилар

Татаристоннинг Қозон шаҳрида шифокорлар юраги 16 марта тўхтаб қолган эркакни қутқариб қолишди. Бемор юрак хуружи билан касалхонага ётқизилган.

«Мир24» ушбу жараён ҳақида маълумот бериб ўтди.

Чистопол шаҳрида яшовчи 49 ёшли Геннадий Марясов қизини мактабдан олиб кетаётганда ўзини ёмон ҳис қилган. Туман амбулаториясида унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, кейин Геннадий тез ёрдам машинасида Республика клиник шифохонасига етказилган.

«Кўкрак қафасидаги ўткир оғриқ пайдо бўлди. Қон босимим тушиб кетди» — дейди бемор Геннадий Марясов.

Тез ёрдам бўлимида Геннадий ҳушини йўқотган. У зудлик билан реанимацияга ётқизилди. Шифокорлар эркакнинг аҳволини ўта оғир деб баҳолашганди, дея эслайди шифокор Рафаэл Валиаҳметов.

Бемор ҳозирда ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг