Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Давлатимиз раҳбари кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Костенко номидаги конда 28 октябрга ўтар кечаси соат 02:33 да портлаш содир бўлган. Ўша пайтда конда 252 нафар кончи бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, 33 киши қурбон бўлгани аниқланган. Яна кончиларни излаш ва қутқариш ишлари давом этмоқда.
Портлашда ҳалок бўлганлар хотирасига Қозоғистонда 29 октябр умуммиллий мотам куни дея эълон қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter