Доғистонда узунлиги чорак километрлик кабоб тайёрлашади
Доғистонликлар дунёдаги энг узун кабоб ва шаурмани тайёрлашади. Кавказ таомининг узунлиги 255 метрдан ошади. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар берган.
Агентлик маълумотларига кўра, Доғистонда 23-24 июнь кунлари соғлом турмуш тарзи шиори остида фестиваль бўлиб ўтади. Тадбир қатнашчилари улкан таомлар тайёрлашда баҳслашишади, энг яхши натижани қайд этганлар Россия ва жаҳон рекордлар китобига киритилади.
Доғистонликлар 255 метр узунликдаги кабоб тайёрлашмоқчи, шаурма эса 20 метрлик бўлади. Ўтган йили дунёдаги энг катта кабоб (узунлиги — 204 метр) Подмосковьеда тайёрлангани ҳақида «Вечерняя Москва» хабар берган. Доғистонликлар айни шу рекордни янгилашмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter