Шаҳзода Ҳарри ва Меган Марклнинг никоҳ тўйи Британияга 680 миллион доллар келтиради
Экспертларнинг маълум қилишича, шаҳзода Ҳарри ва Меган Марклнинг никоҳ тўйи Буюк Британияга 680 миллион доллар фойда келтиради. Фойда мазкур тўй туфайли мамлакатга келадиган сайёҳлар, келин-куёвнинг расми туширилган ичимликлар ва бошқа рекламалардан тушади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.
Буюк Британия компаниялари аллақачон ўзлари ишлаб чиқараётган печенье ва ичимликларга келин-куёв тасвирини тушириб, сотишни бошлаб юборганлар. Фақат шунинг ўзидан давлат иқтисодиёти 108 миллион доллар даромад кўради.
«Brand Finance» компаниясининг тахминича, мазкур тўй мамлакат хазинасига умумий 680 миллион доллар ёхуд 500 миллион фунт-стерлинг фойда келтиради. Умуман тўй куни давлатга 350 минг атрофида хорижий меҳмон келиши кутилмоқда.
Тўй 19 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter