Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл АҚШда иш топишди

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл АҚШда иш топишди

Фото: «TASS/PA»

Герцог ва герцогиня Сассекслар спикер сифатида ишга жойлашишди, дея хабар берди «The Age» портали.

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Нью-Йоркда «Harry Walker» агентлиги билан шартнома имзолашди. Мазкур компания билан Барак ва Мишель Обама, Опра Уинфри ва Хиллари Клинтон ҳамкорлик қилишади.

Герцог ва герцогиня турли конференция ва форумларда нутқ сўзлаши тахмин қилинмоқда. Улар бир марта чиқиши учун чамаси 1 млн доллар олишади.

ОАВ хабарига кўра, ҳозирда Гарри ва Меган Канададан Лос-Анжелесга кўчиб ўтишган.

Ўтган йили шаҳзода ва унинг рафиқаси мустақил ҳаёт кечириш, ўзлари пул ишлаб топиш нияти борлигини билдириб, Британия қироллик оиласи аъзолари ваколатини бўйинларидан соқит қилишди.

Гарри ва Меган ўзларининг хайрия жамғармасини ташкил этишни режалаштирганди. Бироқ 14 июнь куни «Archewell» жамғармасининг очилиш маросими қолдирилгани маълум бўлди. Чунки эр-хотин бутун диққат-эътиборини коронавирусга қарши курашиш ва «Black Lives Matter» ҳаракатига қаратишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг