Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳзода Гаррининг рафиқаси қироллик оиласини ирқчиликда айблади

Шаҳзода Гаррининг рафиқаси қироллик оиласини ирқчиликда айблади

Калифорнияда истиқомат қилаётган британ шаҳзодаси Гарри ва рафиқаси, актриса Меган Маркл америкалик таниқли телебошловчи Опра Уинфрига катта интервью беришди.

Интервьюдан маълум бўлишича, улар Британия қироллик оиласида ирқчиликка тўқнаш келишган. Марклнинг айтишича, оила аъзоларидан бири ундан туғилажак боласининг ранги қай даражада қора бўлишини сўраган. Гап шундаки, Меган Марклнинг онаси қора танли. Актриса айнан ким бу саволни берганини айтишни эп кўрмади.

Актрисанинг айтишича, унинг ўғли Арчига ҳеч қандай мақом берилмаган, бунинг ҳеч қандай аҳамияти йўқлигини таъкидлаган она боласи муносиб қўриқчилар билан таъминланишини исташини айтди.

Шаҳзода Гарри эса қиролича Елизавета II билан муносабатлари жуда яхшилигини, бироқ отаси, шаҳзода Чарльз билан унча чиқишмаслигини яшириб ўтирмади. Акаси Уильям билан эса, айтишича, «йўллари бошқа-бошқа».

Ёш оила «Netflix» ва «Spotify» билан шартномалар тузганидан сўнг қироллик оиласи уларни молиявий қўллашни тўхтатган эди. Шаҳзоданинг айтишича, ҳозирча пули бор — онаси, марҳум малика Диана мерос қолдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг