Сербия раҳбари ўзига нисбатан кескин таҳдидлар бўлаётганини айтди
Сербия президенти Aлександр Вучичнинг айтишича, у ҳар куни камида 200 та ўлим таҳдиди олади. Бу ҳақда Сербиянинг Respublika нашри хабар бермоқда.
Вучич бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги куни ва Полиция ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда айтиб ўтди.
Вучич норозилик намойишида иштирокчилар томонидан кўтарилган сурати туширилган қўғирчоқ билан боғлиқ вазиятни изоҳлар экан, уни ташқаридан таҳдидларга ўрганиб қолганини тушунтирди.
«Ҳар куни менга 200 дан ортиқ тўғридан-тўғри ўлим таҳдиди келади, мен шу билан яшайман, кўникиб қолганман», — деди сиёсатчи.
Вучичнинг сўзларига кўра, инсон шундай юқори лавозимни эгаллаганида бундай ҳолатларга, жумладан, кундалик таҳдидларга ҳам чидаши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter