Сенатор Жон Маккейн вафот этди
АҚШлик машҳур сиёсатчи, республикачи, бир муддат республикачилар партиясига раҳбарлик қилган, Аризона штатидан сенатор бўлиб сайланган Жон Маккейн 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Мия раки касаллигига чалинган сиёсатчининг жони маҳаллий вақт билан кеча, 25 август куни тушдан сўнг узилган.
Сўнгги пайтларда Жон Маккейн мия раки касаллигига қарши даволанаётган ва 24 август куни даволанишни давом эттиришдан воз кечган эди.
АҚШ президети Доналд Трампни танқид остига олиш билан машҳур бўлган сиёсатчи ҳам демократлар, ҳам республикачилар орасида ўз ўрнига эга эди. «New York Times» нашри Маккейннинг ўлими ҳақида эълон қилиб, унинг «ўлими кунигача АҚШга 60 йил хизмат қилганини» таъкидлади.
Маккейн 2008 йили президентлик сайловларида Барак Обамага ҳам рақиб бўлган.
У 1967-1973 йилларда Вьетнам урушида асир тушган эди.
1981 йили АҚШ Конгрессига сайланган Маккейн шундан бери турли лавозимларда фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter