Жон Маккейнинг дафн этилиш санаси маълум қилинди
АҚШлик собиқ сенатор Жон Маккейн 2 сентябрь куни дафн этилади, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Дафн маросими Мэриленд штати маркази – Аннаполис шаҳрида бўлиб ўтади. Бу шаҳарда Маккейн таҳсил олган АҚШ ҳарбий-денгиз академияси жойлашган.
Бундан ташқари, Маккейннинг жасади солинган тобут 29 август куни Аризона штатига, 30 август куни Аризона штатидаги Финикс черковига, 31 август куни Вашингтонга, 1 сентябрь куни пойтахтдаги Миллий бош черковга видолашиш учун олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, 81 ёшли Жон Маккейн якшанба куни мия раки касаллиги туфайли вафот этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter