Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Обид Асомовнинг қаерга дафн этилиши маълум қилинди

Обид Асомовнинг қаерга дафн этилиши маълум қилинди

Фото: «Подробно.uz»

​​Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, марҳум Обид Асомов «Камолон» қабристонида дафн этилади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати хабар берди.

«Марҳум қизиқчи ва актёр Обид Асомов 2018-йилнинг 15 декабрь куни соат 12:00 да ўз уйидан сўнгги манзилга кузатилади. Жаноза намози 13:00 да Тошкент шаҳри «Камолон» масжидида ўқилади», - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Обид Асомов бугун, 14 декабрь куни 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабаб ҳаётдан кўз юмди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг